Энди суднинг ҳал қилув қарорлари интернетга жойлаштирилади

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишЕще больше госуслуг можно будет получить через интернет
Еще больше госуслуг можно будет получить через интернет - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу каби янгиликлар суд ишларини юритиш тизимига соддалаштирилган тартиб-таомилларни жорий қилиш, ишларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, муайян турдаги низолар бўйича ҳал қилув қарорларини кузатиб бориш имконини беради.

ТОШКЕНТ, 06 фев – Sputnik. 2019 йил 6 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда мамлакат ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон  Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, мажлис аввалида депутатлар “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Doing business” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини атрофлича муҳокама қилдилар.

Олий суди ҳисоботи - Sputnik Ўзбекистон
Адолат учун кураш: Олий суд ҳисоботи

Президентнинг 2018 йил 13 июлдаги тегишли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ушбу лойиҳага биноан, иқтисодий ишлар бўйича суд муҳокамаларида ошкораликни таъминлаш мақсадида Иқтисодий процессуал кодексига суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорларини (ёпиқ суд мажлисларида чиқарилган ҳал қилув қарорлари бундан мустасно) тарафларнинг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий веб-сайтида эълон қилиниши шартлигига доир нормалар киритилмоқда.

Таъкидланишича, бугунги кунда суд муҳокамаларида ошкоралик уни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш, онлайн тарзида ҳам узатиш ҳамда аудио ёки видеоёзувга олиш йўли билан таъминланмоқда. Суд муҳокамаларида очиқлик ва ошкораликни таъминлашдаги кейинги қадам эса, суднинг ҳал қилув қарорларини интернет тармоғида, шу жумладан, Олий суднинг расмий веб-сайтида эълон қилиш ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур қонун лойиҳаси Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодий судлар томонидан даъво суммаси кам миқдорда бўлган низоларни соддалаштирилган тартибда кўриш тўғрисидаги нормалар киритишни ҳам назарда тутади. Унга кўра, солиқ тўловчининг солиқ қарзини унинг мол-мулкига қаратиш талаби бўйича, агар даъво суммаси юридик шахслар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорлар учун энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан ошмаган миқдорда бўлса, даъво ариза бўйича ишни соддалаштирилган тартибда кўрилишини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Депутатларнинг фикрича, қонунчиликка киритилаётган бу каби янгиликлар суд ишларини юритиш тизимига соддалаштирилган тартиб-таомилларни жорий қилиш, ишларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, муайян турдаги низолар бўйича ҳал қилув қарорларини кузатиб бориш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0