17:21 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Клад золотых монет

Юмронқозиқ Олтин Ўрда хазинасини топишда ёрдам берди

© Sputnik/ Игорь Михалев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
204610

Марийск давлат университети олимлари билан ғаройиб воқеа рўй берди

ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Марийск давлат университети олимлари Астрахан вилоятида 14-аср охирига мансуб кумуш тангалардан иборат хазинани аниқладилар. Ушбу хазинани аниқлашда олимларга юмронқозиқ ёрдам берган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Олимлар Селитренск шаҳри ҳудудида, XIII-XV асрларда Олтин Ўрда пойтахти бўлган Сарой шаҳри ўрнида қазилма ишларини олиб боришаётган эди.

Иш фаолияти давомида тадқиқотчилар юмронқозиқ унга ер остида ҳаракатланишга ҳалал берган кумуш тангаларни ташқарига чиқариб ташлаганини пайқаб қоладилар.

Археологлар тангаларни йиғиб олиб, ана шу жойда қазиш ишларини бошлаб юборадилар. Хазина шу тариқа топилади.

Кумуш тангалар хазинаси Ўрта аср тангаларининг зарб қилиш хусусиятлари ҳамда Олтин Ўрда пул муомаласини тизимига ойдинлик киритиш имконини беради, деб аниқлик киритган Марийск давлат университути ходимлари.

Асосий мавзулар