03:36 21 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Сход лавины на Пике Ленина

ФВВ қор кўчкиси хавфидан огоҳлантирди

© Youtube / Magnus Lindkvist
Янгиликлар
Ҳавола олиш
58 0 0

Мамлакат қутқарувчилари фуқароларни тоғли ҳудудлардаги қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Чимён” ҳудудида қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Вазирликнинг расмий сайтида қайд этилишича, "Чимён" ҳудудида 2019 йилнинг 11 феврал соат 08:00 дан 12 феврал соат 08:00 гача қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.

“Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва "Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд" белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг охирида Тошкент вилоятида уч нафар сноуборд спорт тури билан шуғуллананувчи киши тақиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келган, оқибатда улар қор уюмлари остида қолиб вафот этганлар.

Асосий мавзулар