21:33 20 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.53
  • EUR9554.57
  • USD8455.37

Ўзбек ҳарбийлари экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш бўйича машғулот ўтказди

Министерство обороны РУз
Янгиликлар
Ҳавола олиш
5410

Ўзбек ҳарбийлари баланд тоғ ҳудудларида ўқотар қуроллардан фойдаланиш машғулотларини ўтказдилар

ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда аскарларнинг тоғ тайёргарлиги назарий ва амалий машғулотларини янгича ёндашув асосида ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий кўргазмали машғулотлар бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги марказий аппарати офицерлари, ҳарбий округлар қўмондонларининг ўринбосарлари, олий ҳарбий таълим муассасалари тоғ тайёргарлиги йўриқчилари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларининг соҳа мутахассислари иштирок этди.

Анжуман аввалида, Сурхонондарё вилоятида 2000 йилги жанговар ҳаракатларда мардларча ҳалок бўлган ўғлонлар ёдга олиниб, хотира мажмуасига гулчамбар қўйилди.

Анжуман қатнашчилари машғулотлар давомида тоғ йўналишлари бўйлаб 20 км масофага марш уюштирди, деб хабар қилмоқди вазирлик матбуот-хизмати.

Катта Чимён ҳудудида тоғ тўсиқларини ошиб ўтишни тезлаштирувчи ва енгиллаштирувчи воситалардан фойдаланиш усуллари, экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш, жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва уларни тоғли ҳудудларда хавфсиз жойга кўчириш, баланд тоғ ҳудудларида ўқотар қуроллардан фойдаланиш каби ўқув жойларида кўргазмали амалий машғулотлар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида илмий-амалий анжуманда фаол иштирок этган ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазирлиги томонидан фаҳрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Узбекские военные осваивали навыки альпинизма
Министерство обороны РУз
Узбекские военные осваивали навыки альпинизма

Асосий мавзулар