Самарқандда 24 кишига қалбаки авиачипта сотган фирибгарлар қўлга олинди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тезкор тадбирлар натижасида фирибгарларнинг шахси аниқланди. Улар 24 нафар фуқарога Туркия ва Россия давлатларига авиачипта сотишга улгурган.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Самарқанд шаҳри Кафтархона кўчасида 24 кишига қалбаки авиачипта сотган ноқонуний авиакасса аниқланди, деб хабар қилди Зарафшон газетаси.

Қалбаки чипта сотиб олган фуқаро Ш.Алиқулова Россияга йўл олган, белгиланган вақтда яқинлари, қариндошлари билан хайр-хўшлашиб, аэропортга келиб, чипталарни расмийлаштириш бўлимига келганида, чипта сохталиги аниқланган.

Покупка авиабилета - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда қалбаки авиачипталарни сотган фирибгар устидан суд ҳукми ўқилди

Шу куни Россияга учиб кета олмаган Ш.Алиқулова дарҳол бу ҳақда ички ишлар бўлимига хабар қилади.

Чипта сотиб олинган жой, яъни Самарқанд шаҳридаги Кафтархона кўчасида бу пайтга келиб авиакассанинг изи ҳам йўқ эди. Суриштирув натижаларига кўра, фирибгарлар вақтинча жойни ижарага олиб, авиакасса сифатида бирмунча вақт фаолият кўрсатган.

Тезкор тадбирлар натижасида фирибгарларнинг шахси аниқланди. Улар 24 нафар фуқарога Туркия ва Россия давлатларига авиачипта сотишга улгурган.

Айни кунда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда. Жабрланувчиларга пулларини қайтариш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0