"Марҳумлар ёзади": Сенат раиси Ўзбекистондаги мактаб дарсликларини қаттиқ танқид қилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПредседатель сената Олий Мажлиса Нигматулла Юлдашев
Председатель сената Олий Мажлиса Нигматулла Юлдашев  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўлдошевга кўра, дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитмоқда

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошев мактаб таълими тизимидаги, хусусан мактаб дарсликларидаги камчиликларга тўхталди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Восемнадцатое пленарное заседание сената Олий Мажлиса РУз - Sputnik Ўзбекистон
Сенат 18-ялпи мажлисидан фоторепортаж

Йўлдошевнинг айтишича, Ўзбекистонда вафот этган муаллифларнинг дарсликларини қайта нашр қилиш тартиби ҳам аниқ белгиланмаган. Оқибатда дарсликлар қатор ўзгартиришлар билан марҳумлар номидан чоп этилмоқда.

Масалан, 7-синф "Ўзбекистон тарихи" дарслигининг муаллифи Муҳаммаджонов 2016 йилда вафот этган. Бироқ, унинг дарслигидаги аҳамият беринг барча мавзулар қайта ишланган, 6 мавзу янгидан ёзилган ва дарслик 2017 йилда марҳум муаллиф номидан қайта нашр этилган.

Дарсликларнинг тендер савдолари орқали ғолиб бўлган турли нашриётларда нашр этилиши ўқув материалининг узвийлиги, уйғунлиги ва изчиллигини, шунингдек, предметлар аро алоқанинг боғлиқлигини таъминлашга тўсиқ бўлмоқда.

Дарсликларда бир-бирини рад этадиган хулосалар, мавҳумликлар ва номувофиқликлар кўпайиб кетганлиги ўқитувчи ва ўқувчиларни чалғитмоқда.

Аксарият ҳолларда, дарсликлар назариётчи олимлар томонидан амалиётдан йироқ ҳолда яратилмоқда. Ушбу жараёнга тажрибали мактаб ўқитувчилари етарли даражада жалб этилмаяпти.

Бу каби жиддий хато ва камчиликларни бартараф этиш таълим сифатини оширишда муҳим ўрин тутади, деб қайд этди Сенат раиси.

Янгиликлар лентаси
0