ИИВ интернет тармоғидаги фирибгарлардан огоҳлантирди

© Foto : PixabyХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзини Қозоғистон фуқароси “Жаден Гулдана” деб таништирган шахс фуқарога 2 дона “iPhone XS” мобиль телефони сотиб олса, унга яна 1 дона мобиль телефони қўшиб беришини айтиб ишонтирган.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Ўзбекистон ИИВ фуқароларни чет эл мамлакатларида бўла туриб, интернет тармоғи орқали савдо-сотиқни амалга оширишни таклиф этаётган нотаниш инсонлардан ҳушёр бўлишга ва алданиб қолмасликка чақирди.

Автосалон GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan харидорларга огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, 2019 йил 17 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унда интернет тармоғидаги “Apple New” реклама сайти орқали ўзини Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жаден Гулдана” деб таништирган шахс “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали у билан гаплашиб, у 2 дона “iPhone XS” мобиль телефони сотиб олса, унга яна 1 дона мобиль телефони қўшиб беришини айтиб ишонтирганлигини, сўнг 2018 йил 26 декабрь куни Х.Т. Қўқон шаҳридаги банкнинг ҳалқаро электрон пул ўтказмаси орқали Ж.Гулданага 1200 долларни ўтказганлигини, лекин шу кунга қадар мобиль телефонини ҳам пулларини ҳам қайтариб ололмаётганлигини маълум қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

Янгиликлар лентаси
0