Ўзбекистонлик сайёҳлар Қримда дам олишни хуш кўришади

© Sputnik / Aleksei Malgavko / Медиабанкка ўтишАртисты на открытии Японского сада на территории парка "Айвазовское" в Крыму
Артисты на открытии Японского сада на территории парка Айвазовское в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари Қримга дам олишга тез-тез бориб турадилар.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Қрим парламентининг санатор-курорт мажмуаси ва туризм қўмитаси раҳбари Алексей Черняк Қримга қайси давлатлардан энг кўп сайёҳлар келишини маълум қилди.

Ялта қирғоғи - Sputnik Ўзбекистон
Европа ва америка аҳолисининг учдан бири Қрим Россияга тегишли деб ҳисоблайди

Чернякнинг сўзларига кўра, Қримга дам олиш учун энг кўп Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Германии, Исроил, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондан туристлар келишади.

"2018 йил якунларига кўра, Қримда дунёнинг 144 мамлакатидан сайёҳлар бўлганлар. Тўғри, у ёки бу мамлакатдан бир-икки нафардан вакиллар ҳам келишган, аммо шундай мамлакатлар борки, у ердан келган сайёҳларни минг-минг кишиларни ташкил этган... Украина бу мамлакатлар орасида биринчи ўринда", - деб айтган Черняк "Спутник Қримда" радиостанцияси эфирида.

Илгарироқ Қрим республикаси раҳбари Сергей Аксенов 2018-йил курорт мавсумида Қримга 6,8 миллион туристлар келганини, бу эса собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида рекорд кўрсаткични ташкил этишини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, дам олувчиларнинг 16%и Украина давлат чегараси орқали кириб келганлар.

Қрим эндиги курорт мавсумида пляжлар сонини 460тагача оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди республика курортлар ва туризм вазири Вадим Волченко.

Ўтган йили, вазирлик хабарига кўра, Қримда 446та пляж фаолият юритган.

Волченко шунингдек, жорий йилда хавфсизлик масалаларига талаб кучайтирилаётгани, бу эса биринчи навбатда пляжлардаги қутқарувчи-матрослар ишига, ва умуман сув объектларидаги хавфсизликка тегишлидир.

Янгиликлар лентаси
0