22:13 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50
Паспорт РФ

Паспорт энг яхши совға: Ўзбекистонлик аёллар Россия фуқаролигини олишди

Sputnik
Янгиликлар
Ҳавола олиш
614 0 0

Москва шаҳрида тантанали равишда чет эллик 19 нафар аёл ва бир эркакка Россия паспортлари топширилди.

ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия пойтахти Москва шаҳрида 8 март байрами арафасида 19 нафар аёлга тантанали равишда Россия паспортлари топширилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Паспортларни топшириш маросими Россиянинг Москвадаги ИИВ Бош бошқармасининг миграция масалари бўйича бошқармасида бўлиб ўтди.

Украина, Ўзбекистон, Беларусь, Армения ва Молдова фуқаролари Россия фуқаролигини қабул қилишди.

Қайд этилишича, паспорт олганлар орасида бир нафар эркак шифокор ҳам бор. Унинг тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматларини инобатга олиб, унга ҳам тантанали равишда паспорт топширишга қарор қилишган.

Асосий мавзулар