МТС Ўзбекистондаги фаолияти учун АҚШ ҳукуматига 850 млн. $ тўлайди

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишВывеска телекоммуникационной компании "МТС"
Вывеска телекоммуникационной компании МТС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўша йилнинг августида АҚШ ҳукумати бешта европа мамлакатларига мурожаат билан чиққан, ва "ўзбек иши" суриштируви доирасида бир миллиард долларлик активларни музлатиб қўйишни сўраган эди

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. МТС - Россия мобил оператори АҚШ биржаларининг қимматбаҳо қоғозлари бўйича комиссияси ҳамда америка адлия вазирлиги билан Ўзбекистондаги ширкатига нисбатан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари бўйича битим имзолади ва шу битим доирасида 850 миллион доллар жарима тўлайди, деб хабар қилди компания матбуот-хизмати.

Официальная страница компании UMS - Sputnik Ўзбекистон
МТС компанияси UMSнинг 50,01%лик акцияларини 1 долларга сотгани маълум бўлди

Компания хабарига кўра, ушбу битим 2004 йилдан 2012 йил ўртасигача Ўзбекистонда фаолият юритган МТС компанияси шўъбаси атрофида юз бераётган суриштирув ишларига нуқта қўяди.

МТС ушбу маблағларни 2018 йил учинчи квартали якуни бўйича резервланган маблағлар ҳисобидан амалга оширади.

2015 йилнинг баҳорида АҚШ Адлия вазирлиги Голландия прокуратураси билан ҳамкорликда Vimpelcom, МТС ва скандинавиянинг TeliaSonera компанияларининг Ўзбекистоннинг собиқ президентининг қизи Гулнора Каримовага алоқадорлиги айтиладиган Takilant билан тузган битимлари бўйича суриштирув ишларини бошлаган эди.

Ўша йилнинг августида АҚШ ҳукумати бешта европа мамлакатларига мурожаат билан чиққан, ва "ўзбек иши" суриштируви доирасида бир миллиард долларлик активларни музлатиб қўйишни сўраган эди.

Тергов версиясига кўра, операторлар коррупцион схема ёрдамида Ўзбекистон бозорига кириш, частоталарга эга бўлиш ва мамлакатда амалга ошириладиган бошқа битимлар учун Каримовага алоқадор тузилмаларга юз миллионлаб долларларни берганлар. 2016 йилда Vimpelcom ушбу битим доирасида 795 миллион доллар жарима тўлаган.

Янгиликлар лентаси
0