Еттинчи март куни Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати қисман чекланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида транспортлар ҳаракати қисман чекланиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. 7 март куни Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати қисман чекланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ҳамда ИИББ ЙҲХБ томонидан бугун соат 9.00 дан 19:00 га қадар пойтахтнинг айрим кўчаларида йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари амалга оширилади:

- Ислом Каримов кўчасининг Ислом Каримов — Амир Темур чорраҳасидан Ислом Каримов – Шароф Рашидов чорраҳасига қадар бўлган қисмида;

- Шаҳрисабз кўчасининг Шаҳрисабз — Истиқбол чорраҳасидан Шаҳрисабз – Мустақиллик чорраҳасига қадар бўлган қисмида.

Йўл қатнов қисмларининг чизиқларини чизиш ишлари пайтида транспортлар ҳаракати қисман чекланиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0