Қўқонда йўқолган Lacetti топилди, эгаси қидирилмоқда

© Sputnik / Игорь Чуприн / Медиабанкка ўтишЗапуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде
Запуск производства Chevrolet Lacettii автоконцерном General Motors в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қўқонда фуқаро 22 ёшли ўғли “Ласетти” русумли автомашинада уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. 2019 йил 6 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида яшовчи Ёрқинжон Омонбоев ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 4 март куни бирга яшовчи ўғли 22 ёшли Жасурбек Даминов бошқарувидаги давлат рақами 40 U 050 QA бўлган “Ласетти” русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan машина харидини осонлаштирувчи янги хизматни ишга туширди

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Қўқон шаҳар, Чархий кўчаси 2-уй олдида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасидан техник соз ҳолда топилган.

Қайд этилишича, Ж.Д.ни қидириб топиш чоралари ҳам  кўрилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон бир маълумотга  эга бўлганлардан  ички ишлар органларига хабар беришлари сўралган.

Янгиликлар лентаси
0