Самарқандда дабдабали тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди

© ГУВД г. ТашкентаАвтомобили свадебного кортежа, водители которых нарушили ПДД
Автомобили свадебного кортежа, водители которых нарушили ПДД - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотига кўра, 2018 йилда жами 184 та тўй кортежлари билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Самарқандда тўй кортежи ҳайдовчилари энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилди СТВ телерадиокомпанияси.

Chevrolet Captiva - Sputnik Ўзбекистон
Тўй кортежларига қарши чиққан Ёшлар Иттифоқининг ўзи кортеж уюштирди...

Жорий йил 21 февраль куни Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани М-39 автомобил йўлининг 1089 километрида "Сочак" аҳоли яшаш жойида жами саккизта "Каптива” ва битта "Мерседес Бенц” русумли автомашиналар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган ҳамда орқа томондаги транспорт воситалари ҳайдовчиларига ноқулайликлар туғдирган.

Кортеж орқасидан келаётган ҳайдовчилар ушбу тўй кортежини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, автомашиналар жарима майдончасига қўйилган.

Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 129-моддасига асосан (энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоят ҳудудига 2018 йилда жами 184 та тўй кортежлари билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

Янгиликлар лентаси
0