Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар нимага йўналтирилади?

© ГУВД г. ТашкентаПроверка документов сотрудниками ГИБДД в Ташкенте
Проверка документов сотрудниками ГИБДД в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жарималар суммасининг 10 фоизи ЙҲХБ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-канали хабар қилди.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Алкогол, телефон ва тонировка: Тошкентда яна нималар учун ҳайдовчилар жаримага тортилди

Киритилган ўзгартиришларга кўра, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг 45 фоизи Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилади. Илгари бу қиймат жарималарнинг 55 фоизини ташкил этган.

Жарималар суммасининг 10 фоизи эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига ўтказилади.

Қонунчиликка мувофиқ, қониқарсиз фаолият юритаётган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан лавозим маошининг 50 фоизгача жарима солинади.

Киритилган қўшимчалар билан мазкур жарима маблағлари Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилиши белгиланди.

Самарқандда дабдабали тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди

Янгиликлар лентаси
0