GM Uzbekistan Malibu ва Tracker автомобилларига чегирма эълон қилди

Oбуна бўлиш
Акция жорий йилнинг 19 мартидан 31 мартига қадар амал қилади.

ТОШКЕНТ, 18 мар – Sputnik. GM Uzbekistan Наврўз байрами муносабати билан Malibu ва Tracker автомобилларига 3 фоизли чегирма эълон қилди.

Конвейер завода Дженерал Моторс - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобил экспортини бошлади

Компаниянинг маълум қилишича, акция жорий йилнинг 19 мартидан эътиборан компаниянинг расмий дилерларидан 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган ҳолда ушбу автомобилларни харид қилиш истагида бўлган мижозларга тақдим этилади. Акция жорий йилнинг 31 мартига қадар амал қилади.  

Бундан ташқари бугунги кунда компания фоизсиз муддатли тўловга ҳам ушбу моделдаги автомобилларни харид қилишни таклиф қилмоқда. Унга кўра, харидор 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаш имконига эга бўлади.

GM Uzbekistan янги опцияли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Автомобилни муддатли тўловга харид қилган мижозларга 3 фоизли чегирма амал қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan Қозоғистонга илк партия автомобилларни жўнатгани ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0