Ўзбекистон БАА фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Дубай
Города мира. Дубай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистонга кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланмоқда.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Ўзбекистон президентининг "Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида​” ги фармонига асосан БАА фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш режими соддалаштирилди.

Яна 45 та давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши мумкин бўлди

Ҳужжатда қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар Ўзбекистон ва БАА ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, мамлакатда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда.

"2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин", - дейилади президент Фармонида.

Таъкидланишича, эндиликда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатга иш юзасидан келадиган БАА фуқароларига бир йил муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистоннинг чет элдаги муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 3 иш куни мобайнида расмийлаштиради.

Янгиликлар лентаси
0