Шавкат Мирзиёев Наврўз куни ёққан ёмғир синоати ҳақида гапирди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия Humo Arena
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на церемонии открытия Humo Arena - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент байрам нутқи давомида 21 март куни туни билан, қолаверса эрталабгача ёғиб чиққан ёмғир борасида ҳам тўхталди.

ТОШКЕНТ, 21 мар - Sputnik. Бугун Тошкент шаҳрида "Humo Arena" мажмуасида Наврўз айёмига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, тадбир давомида Ўзбекистон учун 2019 йил нега албатта баракали келиши ҳақида тўхталди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Фестиваль плова - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил ош ҳаммага етади - Москвадаги Наврўз тантанасида 30 қозон палов дамланади

Президент байрам нутқи давомида 21 март куни туни билан, қолверса эрталабгача ёғиб чиққан ёмғир борасида ҳам тўхталди.

"Байрам куни ёққан ёмғирда илоҳий куч бор, Наврўз куни ёмғир ёғса, албатта, йилимиз баракали келади. Мана шунинг учун бугунги ниятимиз ҳам, истакларимиз ҳам амалга ошади, йилимиз биз ният келгандек қутлуғ келади", - деди Мирзиёев ҳамда барчага "ҳаётингиз баҳор тонгидек тиниқ, бахтли ва фаровон бўлсин! Шарқона Янги йилимиз – Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин", – дея тилак билдирди. 

Давлат раҳбарининг бу сўзларини тадбир иштирокчилари гулдурос қарсаклар билан кутиб олишди.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПраздник "Навруз" в Ташкенте
Шавкат Мирзиёев Наврўз куни ёққан ёмғир синоати ҳақида гапирди - Sputnik Ўзбекистон
Праздник "Навруз" в Ташкенте

Мирзиёев меҳнаткаш, матонатли, бағрикенг, Ватанга садоқатли Ўзбекистон халқига фарзандлик меҳри билан чин юракдан таъзим қилишини билдирди.

"Humo Arena" спорт мажмуаси атрофи байрамона безатилган. Наврўзга хос анъаналар, халқ амалий санъати кўргазмаси ва дор ўйинлари ташкил этилган. Сўрилардаги дастурхонларга баҳорий таомлар тортилган.

© Sputnik / Дильшода РахматоваТоржественные мероприятии по случаю праздника Навруз в Ташкенте
Шавкат Мирзиёев Наврўз куни ёққан ёмғир синоати ҳақида гапирди - Sputnik Ўзбекистон
Торжественные мероприятии по случаю праздника Навруз в Ташкенте

Карнай-сурнай садолари янграб, байрам шукуҳи барчага шоду-хуррамлик бағишлади.

Янгиликлар лентаси
0