Янги кўкрак нишони билан тақдирланганлар ЭКИҲ 4 баравар миқдоридаги пул мукофотини олади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарори билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар қилинди.

Низомга кўра, давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга кадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

© Министерство юстиции УзбекистанаНагрудный знак "Отличник правовой пропаганды"
Янги кўкрак нишони билан тақдирланганлар ЭКИҲ 4 баравар миқдоридаги пул мукофотини олади - Sputnik Ўзбекистон
Нагрудный знак "Отличник правовой пропаганды"

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0