UzAirways Туркиядаги Отатурк аэропортига барча парвозларни тўхтатмоқда

© Foto : ERIC SALARDСамолет авиакомпании Uzbekistan Airways на взлетной полосе в аэропорту
Самолет авиакомпании Uzbekistan Airways на взлетной полосе в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий авиакомпанияси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" 7 апрелдан бошлаб Туркиядаги "Отатурк" аэропортига парвозларни тўхтатмоқда ва барча рейсларни Истанбулнинг янги Istanbul New Airport ҳаво бандаргоҳига кўчирмоқда

ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Истанбулнинг Отатурк номидаги аэропортига фуқаро авиацияси парвозларини тўхтатаётганини маълум қилди. 2019 йил 7 апрелдан бошлаб миллий авиаташувчининг барча парвозлари - Istanbul New Airport - янги ҳаво бандаргоҳига кўчирилади, деб хабар қилинган МАК сайтида.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” чипта харид қилиш бўйича янги онлайн-тўлов усулини қўшди

Бундан ташқари, "Отатурк" аэропорти ёпилиши муносабати билан "Ўзбекистон ҳақо йўллари" 5 апрелдаги HY271/272, HY273/274 ва HY275/276 (шунингдек, 6 апрелдаги HY271/272 ва HY273/274) рейсларини бекор  6 апреля.

Uzbekistan Airways компанияси кўрсатилган рейсларга чипталари расмийлаштирилган йўловчиларга харид қилинган жойда чипталарни қайтариб бериш, ёки учиш вақтини авиачипта амал қилиш муддати ўтмасидан жарима тўловисиз алмаштириб олиш имкониятини тақдим этмоқда.

Авиакомпания, шунингдек, регистрация ва парвозолди расмий ишларини ўз вақтида амалга ошириш кераклигини эслатиб ўтган ва барча йўловчиларни янги аэропортга жадвал бўйича белгиланган парвоз вақтидан икки-уч соат олдин келишга чақирган.

Истанбулнинг янги аэропортида регистрация муддати бир соат олдин якунланади, самолётга чиқиш вақти эса учиш вақтидан 20 дақиқа олдин тўхтатилади.

Istanbul New Airport Истанбулнинг Европа қисмидан 35 км шимолроқда жойлашган. Янги ҳаво бандаргоҳи барча мунтазам рейслар учун 2018 йил 29 октябрда очилган. Аэропортда тўртта учиш-қўниш йўлаги мавжуд бўлиб, у 15 йилдан сўнг 150-200 миллион йўловчиларга хизмат кўрсатиш имконига эга.

Отатурк номидаги эски аэропортни ёпиш режалаштирилмоқда. Туркиядаги ушбу энг йирик ҳаво гавани шаҳарга 40 йилдан ортиқ хизмат кўрсатган.

Янгиликлар лентаси
0