Россия Мирзиёев йўлга қўйган механизмга қизиқиб қолди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Путиннинг маслаҳатчиси Михаил Федотов Самарқандда "Президент халқ қабулхоналари" иши билан танишгач, бу лойиҳа ҳақида фикрларини билдирди

ТОШКЕНТ, 3 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан йўлга қўйилган президент халқ қабулхоналари фаолияти россиялик ҳуқуқ ҳимоячиси, Россия президенти маслаҳатчиси Михаил Федотовда жуда катта таассурот қолдирди.

Советник президента РФ Михаил Федотов посетил народные приемные и ознакомился с их деятельностью - Sputnik Ўзбекистон
"Нафас олиш енгиллашибди": Россия президенти маслаҳатчиси Ўзбекистондаги ўзгаришлар ҳақида

Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Россия юридик форуми доирасида Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюси давомида Федотов бу борада ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Мен Самарқандда Президент халқ қабулхонаси фаолияти билан яқиндан танишдим. Ҳақиқий таъсирли манзара! Фуқаро келиб, бир вақтнинг ўзида у ерда исталган давлат органи: хоҳ у милиция бўлсин, ёки прокуратура, ёки солиқ хизмати ва бошқа идоралар мутахассисларидан маслаҳат олиши мумкин. Йўлга қўйилган ушбу механизм жуда муҳим. Ўйлайманки, биз бу тажрибани ўрганамиз", - деди Федотов.

Россия президенти маслаҳатчси, шунингдек, Ўзбекистон томонидан Марказий Осиё майдонида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасини ривожлантириш мавзусида илгари сурилган ташаббусларга ҳам "ўта муҳим", дея баҳо берди ҳамда Самарқандда келажакда мунтазам ўтказилиши режалаштирилаётган юридик форумда Россия президенти ҳузуридаги фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашим ҳам иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

"Ўзбекистон биринчи қадамни қўйди, биз иккинчисини ташлашга тайёрмиз. Биргаликда қадам ташлаймиз!", - деди Федотов.

Янгиликлар лентаси
0