"Экспорт душманлари": президент ўтказган селектордан сўнг янги истеъфолар юз берди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишУчастники мероприятия
Участники мероприятия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
 Айниқса, Тошкент шаҳрининг ўн битта туманидан еттитасида тушумлар прогнози бажарилмаган.

ТОШКЕНТ, 5 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 4 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг бир қанча амалдорлар ишидан айрилди. Йиғилиш 2019 йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан ўтказилган.

Овощи на Международной выставке Узбекистан на Шелковом пути - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишга доир муҳим қарорни имзолади

Президент матбуот-хизмати хабарига кўра, биринчи чорак якуни бўйича маҳаллий бюджет даромадлари режага нисбатан 1 триллион 253 миллиард сўм ортиғи билан бажарилиб, ҳудудлар ихтиёрида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп маблағ қолган.

"Маҳаллий бюджетда қанча кўп даромад бўлса, долзарб ижтимоий масалаларни шунча тезкорлик билан ҳал қилиш мумкин. Қўшимча маблағлар, жумладан, Бешта ташаббус, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла", "Ичимлик суви", "Ҳар бир оила - тадбиркор" каби давлат дастурларини жойларда тизимли амалга ошириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва ҳаётини яхшилаш учун зарур бўлади, - деб қайд этган Шавкат Мирзиёев.

Аммо умумдавлат муваффақияти фонида аутсайдерлар ҳам йўқ эмас - жумладан, бюджетга тушумлар прогнози 9 туман ва шаҳарда бажарилмаган. Айниқса, Тошкент шаҳрининг ўн битта туманидан еттитасида тушумлар прогнози бажарилмаган. Ушбу туманлар солиқ инспекциялари раҳбарлари лавозимларидан озод этилган. Шаҳар ҳокимлиги ва солиқ идоралари раҳбарлари томонидан бюджетга тушумларни таъминлашда сусткашликка йўл қўйилганлиги қаттиқ танқид остига олинди.

Бундай ҳолатлар вилоятларда ҳам қайд этилган. Шу сабабли Давлат солиқ қўмитасига маҳаллий бюджетга тушумлар прогнози бажарилмаган қатор туман ва шаҳар солиқ идоралари раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини танқидий кўриб чиқиш топширилган.

Президент бу борадаги ишлар натижалари мутлақо қониқарли эмаслигини таъкидлади. Шу сабабли бу борада қабул қилинган дастурий чораларни жонлантириш топширилди. Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсманга ҳокимликлар билан биргаликда фаолиятини тўхтатган тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиш ва фаолиятини тиклашда уларга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0