10:44 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Эртага Чилонзордаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

© Sputnik / Стрингер
Янгиликлар
Ҳавола олиш
44 0 0

Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги айрим объектларда 9 апрель куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими ўрта босимли Д-108 мм ҳажмга эга газ қувуридаги газ сизиб чиқиши билан боғлиқ камчиликни бартараф этиш мақсадида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги айрим объектларда 9 апрель куни соат 11:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилган.

Аҳоли турар жойлари:

4 та 4 қаватли уйда.

Маиший-коммунал объектлар:

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг сув ҳавзасида;

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг қозонхонасида.

Асосий мавзулар