Ўзшаҳар қурилиш инвест Сергелидаги уйлар нархи нега ошганига изоҳ берди

© Шахар Курилиш инвестДоступное жилье в в Сергелийском районе Ташкента
Доступное жилье в в Сергелийском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Нархларни биз экспертизадан кейин белгилаймиз. Ўз хатларимизда биз нархлар ўсиши мумкинлигини кўрсатганмиз. Эҳтимол, ҳокимият ва банк аҳолини огоҳлантирмагандир, балки одамлар шартномадаги ушбу бандни ўқимагандир", — дея қайд этди Sputnik мухбирига компания матбуот-хизмати вакили.

ТОШКЕНТ, 12 апр - Sputnik. "Ўзшаҳар қурилиш инвест" 11 апрель куни арзон уйларда квартиралар нархи ошириши сабабларини маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири компания матбуот-хизматидан олинган хабарга асосан.

Компаниянинг тасдиқлашича, 2017 ва 2018 йилларда қурилиш ишлари механизм ва принциплари ўзгармаган бир хил типдаги лойиҳалар, машина-механизмлар, қурилиш материаллари ҳамда 2017 йил қурилиш ишларида қатнашган пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилди.

Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги қароридан келиб чиқиб, уйнинг 1 кв. м нархи 2 млн 841 минг сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда ҳокимликлар ва банкларга 2017 йил 25 октябрда хатлар билан мурожаат қилинган.

Қарорнинг 12-бандида қурилиш ишларини лойиҳа ишлари билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилганлиги сабабли 2018 йил март ойида лойихаларни Давлат экспертиза кўригидан ўтказилиб, ижобий хулосалар олингандан сўнг 2018 йил 29 майда уйнинг 1 кв м нархи юқоридаги экспертиза хулосасига асосан қайта ҳисоблангани тўғрисида ёзма равишда жойлардаги хокимиятлар ва тегишли банк муассасалари таништирилган.

Нархларнинг оширилишига қуйидагилар сабаб бўлган:

2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистонда валюта бозори либераллаштирилди. Бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан импорт қилинадиган қурилиш материаллари нархига, хусусан ёғоч-тахта, том ёпиш учун ишлатиладиган металл листлар ва бошқа материалларга таъсир этди. Яъни 1 тонна профнастил нархи 2017 йилда 3 млн сўмдан зиёдроқни ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу 9,6 млн сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 314,8 фоизни, ёғоч-тахта маҳсулотлари 2017 йилда 1 м.куб. нархи 878 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 1,8 млн сўмдан зиёдроқни, ўтган йилга нисбатан 205,6 фоизни ташкил этган.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон
Бош вазир ҳудудларда ўтказиладиган сайёр мажлисларга бошчилик қилади

Президентнинг 2017 йил 14 ноябрдаги қарорига асосан, 2018 йил 1 январидан бошлаб республикада ишлаб чиқарилиб кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиши учун имтиёзли нархларда ажратилган цемент ва металл махсулотларини биржа савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилганлиги сабабли ушбу махсулотлар нархлари ўзгаришига олиб келди. Хусусан 2017 йилда 1 тонна цемент нархи 135,1 минг сўмни, 2018 йилда ушбу нарх 305,8 минг сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 226,3 фоизни ташкил этган. 1 тн металл нархи 2017 йилда 1,9 млн сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 4,6 млн сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 241,7 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари ёқилғи мойлаш маҳсулотлари нархи 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 202 фоизга ошган.

2017 йил 1 декабрдан ойлик иш ҳақи миқдорлари ўртача 15 фоизга ошган, ҳамда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан газ, электр энергиялар нархларининг ошиши ўз навбатида қурилиш молларининг нархларида ўзгаришга олиб келди. Хусусан 1 дона ғишт нархи 2017 йилда 430 сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 880 сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 204,7 фоизни, 1 м.куб. шағал ва қум нархи 2017 йилда 31,4 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 55 минг сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 175,2 фоизни ташкил этган.

Арзон уй-жойлар қурилишига берилган тегишли солиқ имтиёзлар сабабли, уй-жойларнинг 1 кв. м нархлари 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 139 фоиздан 141 фоизгача ўсган.

Диалог хокимията с жителями Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Жаҳонгир Ортиқхўжаев янги уйлар қурилишида энг катта муаммони айтди

2017 йилга нисбатан 2018 йилда нархларнинг ошганлиги сабабли фуқаролар томонидан дастлабки бадални тўлашни енгиллаштириш мақсадида 2018 йил 18 июлдаги президент қарорига кўра, кўп қаватли арзон уй-жойлар учун фуқаролар томонидан тўланадиган дастлабки бадал миқдори хонадон нархининг 25 фоизи ўрнига 15 фоиз этиб белгиланди. Бунинг натижасида юзага келган фарқ фуқаролар аризаларига асосан қайтариб тўлаб берилади.

Ушбу ишлар уй-жойларнинг таннархини тушириш учун бажарилган ва Сергели туманида 47,3 млрд сўм маблағ дастлабки тақдим этилган қийматига нисбатан тежаб қолинишига эришилди. Бунинг натижасида уй-жойларнинг 1 квадрат метри нархи олдинги тақдим этилган нархларга нисбатан 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача арзон холда тегишли ташкилотларга тақдим этилган.

"Қурилиш билан биз шуғулланамиз, ҳокимият кимга буюртма беришни белгилайди, банк кредит ажратади. Бу масала билан учта ташкилот шуғулланади. Нархларни биз экспертизадан кейин белгилаймиз. Биз аҳоли билан ишламаймиз, бу ҳокимиятнинг вазифаси, биз кўрсатилган икки томон билан ишлаймиз. Ўз хатларимизда биз нархлар ўсиши мумкинлигини кўрсатганмиз. Эҳтимол, ҳокимият ва банк аҳолини огоҳлантирмагандир, балки одамлар шартномадаги ушбу бандни ўқимагандир", — дея қайд этди Sputnik мухбирига компания матбуот-хизмати вакили.

Янгиликлар лентаси
0