11:34 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Песков ўтган йили 12,7 миллион даромад қилди, рафиқаси Навка эса - 218,6

© Sputnik / Григорий Сысоев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
583 0 0

Навка бу гал декларациясида иккита ер участкаси, иккита турар-жой, Россия ҳудудида жойлашган учта квартира ва битта машина учун мўлжалланган жойни кўрсатиб ўтган. Олимпия чемпиони иккита Mercedes автомобилига ва мотовездеходга эга

ТОШКЕНТ, 13 апр – Sputnik. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков 2018 йилда 12,795 миллион рубл, унинг рафиқаси, фигурачи Татьяна Навка эса - 218,6 миллион рубл даромад қилган. Бу ҳақда даромадлар декларациясида кўрсатилган.

Шу билан бирга, 2017 якунларига кўра Песков 14,343 миллион, Навка эса 200,385 миллион даромади билан энг бадавлат кремль хонимларидан бирига айланган.

Навка бу гал декларациясида иккита ер участкаси, иккита турар-жой, Россия ҳудудида жойлашган учта квартира ва битта машина учун мўлжалланган жойни кўрсатиб ўтган. Олимпия чемпиони иккита Mercedes автомобилига ва мотовездеходга эга.

2017 йилда Навка ўз декларациясида АҚШда квартирага эгалик қилиши ҳақида кўрсатиб ўтган эди, аммо айни вақтда фигурачи мол-мулки рўйхатида бу кўчмас мулк, худди Lexus автомобили сингари мавжуд эмас.

2016 йилда Песковнинг шахсий даромади 12,8 миллион рублни ташкил қилган, 2015 йилда эса - 36,7 миллион рубл. Россия раҳбари матбуот-котиби даромади ҳажмини меросхўрлик ҳуқуқига киргани билан изоҳлаган. 2014 йилда Песков 9,18 миллион рубл, 2013 йилда эса - 9,21 миллион рубл даромад қилган.

Асосий мавзулар