20:23 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Uzcard

Humo ва Uzcard ўртасида носоғлом рақобат юзага келгани аниқланди

© Халқ сўзи
Янгиликлар
Ҳавола олиш
492 0 0

Uzcard банклараро тўлов тизими фойдаланувчилари, жумладан, савдо-хизмат ташкилот вакилларидан носоғлом рақобат ҳолатлари кузатилганда мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат этишларини сўрамоқда

ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. Ягона Умумуреспублика Процессинг Маркази (ЯУПМ) Uzcard банклараро тўлов тизими фойдаланувчиларига банк хизматларини кўрсатишдан бош тортилгани ҳамда бир қатор банк ходимлари томонидан Humo тўлов тизимининг қизиқишлари тарғиб этилган ҳолатлар қайд этилганини маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири Uzcard матбуот-хизматига асосан.

Маълум бўлишича, Humo банклараро Миллий процессинг маркази (БМПЦ) Ўзбекистон Марказий банки хузурида ташкил этилиб, ҳозирда мамлакат бўйлаб тарминал тармоқни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. БМПЦ тизимини жорий этиш ишлари давомида банк ходимлари томонидан Humo БМПЦ  фаолияти билан боғлиқ равишда Uzcard банклараро тўлов тизимининг фаолияти тўхтатилиши борасида асоссиз маълумотлар тарқатилиши кузатилди.

"Таъкидлаб ўтамиз, Uzcard банклараро тўлов тизими 17 миллиондан ортиқ пластик карталарга хизмат кўрсатмоқда... ЯУПМ ҳуқуқий норма, норматив ҳужжат, дастурий-техник  ишланмаларга асосланган ҳолда ташкилий-техник инфраструктурага мувофиқ провайдерлик вазифасини бажаради. ЯУПМ ҳамда банклар ўртасидаги шартномага асосан, ҳамкорлар томонидан тарқатилаётган асоссиз маълумотлар эгаси жавобгарликка тортилади", - дейилган Uzcard хабарида.

Таъкидланишича, бугунги кунга келиб, Uzcard банклараро тўлов тизим иштирокчилари томонидан ЯУПМ ҳамда банк ўратасидаги шартномани бекор қилиш сўровлари қайд этилмаган.

Шунингдек, Uzcard банклараро тўлов тизими ўз фойдаланувчилари, жумладан, савдо-хизмат ташкилот вакилларидан Uzcard ҳисоб терминаллари мажбурий тарзда қайтариб олиниши, тижорий банклар ва савдо-хизмат ташкилотлари томонидан Uzcard пластик карталарига хизмат кўрсатишдан бош тортиш, банк ходимлари томонидан амалдаги Uzcard пластик карталарни Humo тўлов тизими карталарига алмаштиришга қаратилган тарғибот ва бошқа шу каби ҳолатларда мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат этишларини сўраган.

Ягона Умумреспублика Процессинг Маркази Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган 29 та банкга 15 йил давомида процессинг хизматларини кўрсатиб келмоқда. Uzcard карта эгаси 285 мингдан ортиқ POS-терминаллари орқали тўловларни амалга ошириш имконига эга. Мамлакат бўйлаб 1500 дан ортиқ банкомат ва 3000 дан ортиқ инфокиоск, мобил илова ва интернет сайтлар орқали хизмат турлари амалга ошириб келинмоқда.

Компания томонидан UnionPayInternational ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари эквайринги ташкил этилди. Шунингдек, Uzcard ва Россия Федерациясининг “Мир” тўлов тизими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Келишувга асосан, “Мир” тўлов тизмига тегишли пластик карталар Uzcard  тўлов тизими инфраструктурасида қабул қилиниши белгиланган бўлиб, ушбу жараён 2019 йил якунигача амалга оширилади.

Шу кунларда ЯУПМ ҳамда Visa халқаро тўлов тизими иштирокида “Uzcard терминал тармоғида Visa карталарининг эквайрингини ташкил этиш” лойиҳаси муваффақиятли якунига етказилди. Унга кўра, “Капиталбанк” нинг POS ва АТМ терминаллари Visa халқаро карталарига хизмат кўрсатишга тайёрланди.

Асосий мавзулар