20:34 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Национальная межведомственная выставка Служебная собака-2019

ДХХ "Шумахери" энг яхши хизмат ити номинациясида биринчиликни эгаллади

© Пресс-служба ГТК РУз
Янгиликлар
Ҳавола олиш
38410

Хусусан, немис овчаркаси зотли хизмат итлари ўртасида ДХХ "Бургут" бригадасига тегишли "Шумахер" лақабли хизмат ити 1-ўринни, ИИВга тегишли "Вайда" лақабли хизмат ити 2-ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 13 апр - Sputnik. Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология марказида Ўзбекистон кинология федерацияси билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобидаги турли зотдаги хизмат итлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси идоралараро "Хизмат итлари-2019" Миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур кўргазмада, немис овчаркаси, Шарқий Европа овчаркаси, "малинуа" ва "лабрадор" зотига мансуб хизмат итлари экстерьери ва зотдорлик даражаси бўйича ҳалқаро экспертлар томонидан холисона баҳоланди.

Хусусан, немис овчаркаси зотли хизмат итлари ўртасида ДХХ "Бургут" бригадасига тегишли "Шумахер" лақабли хизмат ити 1-ўринни, ИИВга тегишли "Вайда" лақабли хизмат ити 2-ўринни; Шарқий Европа овчаркаси зотли хизмат итлари ўртасида ДБҚ Миллий кинология марказига тегиши "Тина" лақабли хизмат ити 1-ўринни, "Гера" лақабли хизмат ити 2-ўринни; малинуа зотли хизмат итлари ўртасида ДХХ чегара қўшинларига тегиши "Этуш" лақабли хизмат ити 1-ўринни ва "Гая" лақабли хизмат ити 2-ўринни; лабрадор зотли хизмат итлари ўртасида ДБҚ Миллий кинология марказига тегиши "Жесси" лақабли хизмат ити 1-ўринни, ИИВга тегишли "Рем" лақабли хизмат ити 2-ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, турли зотдаги хизмат итлари ўртасида "энг яхши ит" номинацияси бўйича ўтказилган танловда, ДХХ "Бургут" бригадасига тегиши "Шумахер" лақабли хизмат ити 1-ўрин, ДБҚ Миллий кинология марказига тегиши "Тина" лақабли хизмат ити 2-ўрин ва ДБҚ Миллий кинология марказига тегишли "Жесси" лақабли хизмат ити фаҳирли 3-ўрин билан тақдирланди.

Асосий мавзулар