07:26 26 Апрел 2019
Эфир
  • RUB131.78
  • EUR9493.15
  • USD8441.36

Тигр Амурнинг акаси Зеленский ғалабасини башорат қилди

© Sputnik / Vitaly Ankov
Янгиликлар
Ҳавола олиш
43910

Украинадаги президент сайловларида ким ғолиб бўлиши барчага қизиқ. Ғолиб номини аниқлаш мақсадида машҳур Амур йўлбарсининг акасини жараёнга жалб қилишга қарор қилинди

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Красноярскдаги флора ва фауна паркидаги Бартек лақабли йўлбарс (у машҳур Амур лақабли йўлбарснинг акаси) Украинада ўтказиладиган иккинчи тур сайловларда Владимир Зеленский ғолиб бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда ҳайвонот боғининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берилган.

Украинадаги президент сайловлари 31 март куни бўлиб ўтган эди. МСК маълумотларига кўра, номзодларнинг ҳеч бири биринчи турда ғолиблик учун керак бўлган овозларни тўплай олмаган.

Сайловларнинг иккинчи тури 21 апрел куни ўтказилади. Унда Украина президенти Петр Порошенко ва биринчи турда амалдаги президентга нисбатан икки марта кўпроқ овоз тўплаган Зеленский қатнашади.

"Тигрга бир хил бўлак гўшт солинган иккита бир хил қути тайёрлашди. Қутилар фақат номзодларнинг суратлари ва фамилиялари билан фарқ қиларди. Яъни қутиларнинг бирида амалдаги президент сурати ва фамилияси, иккинчисида эса - Зеленский сурати бор эди. Амалдаги президент сурати туширилган қути (овоз бериш қутиси) тигрга яқинроқ турганига қарамай, бир неча сония давом этган мулоҳазадан сўнг Бартек Владимир Зеленскийни танлади", - дейилади хабарда.

Видеода Бартек аввалига уни суратга олаётганлар олдидан виқор билан юриб ўтгани, сўнгра хўжайинларга хос юриш билан қутилар томон юргани акс эттирилган. У аввалига Порошенко сурати туширилган қутини ҳидлаб кўради, сўнгра иккинчи қути томон мўралайди, сўнг яна биринчиси томон ўгирилади ва охирида Зеленский сурати туширилган қутини танлайди.

Асосий мавзулар