20:09 16 Июн 2019
Эфир
  • RUB131.33
  • EUR9652.52
  • USD8518.68
Карта города Ташкента

Тошкент ҳудуди кенгайтирилади

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
71730

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 16 апр - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади, деб хабар берилди "Юксалиш" Умуммиллий ҳаракатининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Хабарга кўра, натижада, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади.

Ўтказилган ҳудудда 4 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Чорбоғ, Боғзор) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,5 гектарни ташкил этади.

Аҳоли сони 5824 нафар. Жами хонадонлар сони 893 та.

Асосий мавзулар