14:58 22 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Аэропорт Ташкента

Туркиялик ҳарбийлар халқаро машғулотларда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

© https://www.uzairways.com
Янгиликлар
Ҳавола олиш
33710

22—27 апрель кунлари "Фориш" полигонида Ўзбекистон—Покистон—Туркия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Бугун, 20 апрель куни туркиялик ҳарбийлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Улар шу ернинг ўзидан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларда иштирок этиш учун "Фориш" полигонига йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, 22—27 апрель кунлари "Фориш" полигонида Ўзбекистон—Покистон—Туркия ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади.

Мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Маълумот учун, бугун кечаси Покистон ҳарбий делегацияси ҳам Тошкентга учиб келиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар