Ўзбекистонда ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади

Oбуна бўлиш
Энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойидан узоқлашмасдан юбориш имкони яратилган.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Ўзбекистонда ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади.

Ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 1 майдан бошлаб Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш жараёни бошланиши режалаштирилган.

Давлат хизматлари агентлигининг хабар қилишича, энди исталган миллий ОТМга ҳужжатларни ўз яшаш жойидан узоқлашмасдан — Давлат хизматлари марказлари орқали ёки уйдан чиқмасдан — my.gov.uz портали орқали юбориш имкони яратилган.

Қуйида ҳужжатларни онлайн тарзда юбориш учун шаклларни тўлдиришни ўргатувчи графикалар тақдим этилмоқда:

1-қадам. Паспорт, яшаш манзили, телефон маълумотларини тўлдириш.

© TeletypeКак заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.
Ўзбекистонда ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади - Sputnik Ўзбекистон
Как заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.

2-қадам. Сиз тугатган ўқув муассасаси ҳақида ахборот киритиш (коллеж, лицей ёки мактаб).

© TeletypeКак заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.
Ўзбекистонда ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади - Sputnik Ўзбекистон
Как заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.

3-қадам. Ўқув шаклини (кундузги, кечки, сиртқи) ва тилини танлаш, тест топшириш графикини белгилаш.

© TeletypeКак заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.
Ўзбекистонда ОТМга ҳужжатларни онлайн топшириш мумкин бўлади - Sputnik Ўзбекистон
Как заполнять формы для подачи документов в онлайн-формате.

Шу ернинг ўзида устуворлик тартиби билан 3 та исталган олий таълим муассасасини танлаб, синовдан ўтказиладиган хорижий тил ва имтиҳон топшириладиган ҳудудни белгилаш зарур.

4-қадам. Давлат божини тўлаш (махсус тизимлар орқали онлайн тўлов амалга ошириш имкони жорий этилади).

Шундан сўнг ариза кўриб чиқиш учун юборилиб, бу ҳақида тегишли хабарнома йўлланади.

Янгиликлар лентаси
0