19:55 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Пустое кресло

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинлов амалга оширилди

Sputnik / Михаил Воскресенский
Янгиликлар
Ҳавола олиш
32110

Зафар Алимов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармасининг бошлиғи лавозимига Зафар Алимов тайинланди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.

Зафар Алимов (1976 йилда туғилган) 1998 йилда Ўзбекистон ИИВ академиясини тамомлаган. Ички ишлар органларидаги фаолиятини Қибрай туман ИИБнинг тургов бўлимида терговчи сифатида бошлаган. В 2001—2010 йилларда Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасида катта терговчи сифатида ишлаган.

2010−2013 йилларда бошлиқ ўринбосари, кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармасининг бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

2013 йилдан 2015 йилга қадар Яккасарой туман ИИБда бошлиқ ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи лаовизимида ишлаган.

Ҳозирги тайинловга қадар, 2015 йилдан 2019 йилнинг апрель ойигача Фарғона вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармасининг бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Сал олдинроқ, 30 январга қадар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармасининг бошлиғи сифатида Дониёр Тошхўжаев ишлаган.

Асосий мавзулар