17:26 26 Май 2019
Эфир
  • RUB131.06
  • EUR9439.00
  • USD8460.92
Корейские морковные салаты

Сенат раиси Ўзбекистон бозорларидаги антисанитария ҳолатлари ҳақида очиқ гапирди

Sputnik / Рамиз Бахтияров
Янгиликлар
Ҳавола олиш
168 0 0

Сенат раисининг айтишича, деҳқон бозорларида санитария – гигиена талабларига жавоб бермайдиган, бозор ҳудудининг очиқ майдонларида ёки уй шароитида тайёрланган таомлар билан савдо қилиш амалиёти тобора авж олмоқда

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Ўзбекистон Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев 2017-2018 йилларда 1190 нафар фуқаро овқатдан заҳарланганини маълум қилди. ХПК хабарига асосан.

Давлат санитария - эпидемиология назорати республика маркази маълумотларига кўра, 2017-2018 йилларда 1190 нафар фуқаро овқатдан заҳарланган, уларнинг 222 нафари болалар бўлиб, 9 нафари вафот этган.

"Мамлакатдаги деҳқон бозорларининг санитария - эпидемиологик ҳолати ҳам талабга жавоб бермайди. Маълумотларга кўра, жами 300 га яқин деҳқон бозори ва уларнинг 150 дан ортиқ шохобчасининг аксарияти ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмаган, савдо расталари етишмайди, тез бузилувчи озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун махсус расталар ва шароитлар яратилмаган", - деди Йўлдошев.

Хусусан, ветеринария - санитария лабораториялари ташкил этилмаган, чиқиндиларни йиғиш учун махсус жойлар ажратилмаган.

Деҳқон бозорларида санитария – гигиена талабларига жавоб бермайдиган, бозор ҳудудининг очиқ майдонларида ёки уй шароитида тайёрланган таомлар билан савдо қилиш амалиёти тобора авж олмоқда. 2018 йилда ўтказилган санитария назорати тадбирларида деҳқон бозорларидаги 46.855 нафар сотувчи тиббий кўрикдан ўтмаганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун – 3 май Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис кун тартибига 20 дан зиёд масала киритилган. Сенаторлар 8 қонун ва бошқа масалаларни кўриб чиқиши кутилмоқда.

Асосий мавзулар