19:33 17 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Беспилотный летательный аппарат

Ўзбекистонга дронларни ноқонуний олиб кирганлик учун қамоқ жазоси белгиланди

© Sputnik / Илья Питалев
Янгиликлар
Ҳавола олиш
27201

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 6 ойдан сўнг кучга киради

ТОШКЕНТ, 3 май - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонунни имзолади.

Жиноят кодексига учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилди.

Мазкур ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, учувчисиз учадиган аппаратларни сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини бузиш ҳам жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 6 ойдан сўнг кучга киради.

Асосий мавзулар