ТИВ Ҳиндистон ва Бангладешдаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

© Фото: reutersЦиклон "Фани"
Циклон  Фани - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган “Фани” циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинган.

ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Бангладешда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига огоҳлантириш билан чиқди.

Ситуация в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
ТИВ: Шереметьевода ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Хабарга кўра, Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган “Фани” циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинган.

“Икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди”, — дейилади ТИВ хабарида.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига “Фани” циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Янгиликлар лентаси
0