01:19 16 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB142.96
  • EUR10360.56
  • USD9395.63
Река Келес

Ўзбек чегарачиси чўкаётган қозоғистонлик аёлни қутқарди

CC BY-SA 4.0 / Carpodacus / Река Келес выше Казыгурта
Янгиликлар
Ҳавола олиш
32610

Нашр хабарига кўра, чўкаётган аёл 33 ёшли Айнур Аскарова эканлиги аниқланган

ТОШКЕНТ, 8 май - Sputnik. Ўзбек чегарачиси "Келес" чегара олди каналида чўкаётган қозоғистонлик аёлни қутқариб қолди, деб хабар берди ЎзА.

"4 май куни ДХХ қўшинлари ва Javlon Terminal Group компанияси ходимининг биргаликдаги сайи ҳаракатлари билан "Келес" чегара олди каналида чўкаётган аёлни қутқаришга муваффақ бўлинди", - дейилади хабарда.

Нашр хабарига кўра, чўкаётган аёл 33 ёшли Айнур Аскарова эканлиги аниқланган.

Қозоғистонлик чегарачилар ҳам аёлга ёрдам кўрсатиб, керакли тиббий ёрдамни амалга оширганлар.

Айни вақтда аёл саломатлиги хавфдан холи, деб қўшимча қилган нашр.

Айтганча, Келес дарёсининг узунлиги 241 километрни ташкил этади, у Каржантау тоғидан бошланади.

Асосий мавзулар