16:24 08 Декабр 2019
Эфир
  • RUB147.79
  • EUR10476.36
  • USD9510.99
Праздничное мероприятие, посвященное Дню Памяти и Почестей в Ташкентском ботаническом саду

"Ботаника боғи" шанба ва якшанба кунлари меҳмонларга бепул хизмат кўрсатади

Пресс-служба президента Узбекистана
Янгиликлар
Ҳавола олиш
36110

Боғ ҳудудига 11—12 май кунлари соат 10:00 дан бепул кириб-чиқиш таъминланади.

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Кеча, 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги "Ботаника боғи"да тантанали байрам маросими ўтказилди. Кун давомида боғ ҳудудидан ўрин олган уруш даврига оид ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа ҳамда ўша даврни ўзида ифодалаган кўргазмалар намойиш этилди.

Республика аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида боғ ҳудудига шанба ва якшанба кунлари (11—12 май) соат 10:00 дан бепул кириб-чиқиш таъминланади. Шу кунларда боғ ҳудудидан ўрин олган барча экспозициялар тўлиғлигича фаолият кўрсатади, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидланишича, саҳна кўринишлари такроран соат 10.00, 12.00, 14.00, 16.00 ва 18.00да қўйилади.

Ҳозирда боғда ўзбекистонликлар учун Иккинчи жаҳон уруши даврига оид "Т-34", "ИС-2" танклари, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг оиласига бағишланган экспозиция, уруш йилларида фаолият олиб борган қишлоқ кенгаши биноси, зирҳли ва ҳарбий автомобиль намуналари ва бошқа шу турдаги кўплаб инсталляциялар ўрин олган.

 

Асосий мавзулар