Ўзбекистонлик энг кучли ёш ўт ўчирувчилар Жиззахда беллашади

© Пресс-служба МЧСВ Узбекистане проходит конкурс "Юного пожарника"
В Узбекистане проходит конкурс Юного пожарника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни вақтда республикада "Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати" мусобақалари ўтказилмоқда ва танловнинг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.

ТОШКЕНТ, 10 май - Sputnik. Ўзбекистонда умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида "Ёш ёнғин ўчирувчи" ва "Ўзбекистон Республикаси IХ-чемпионати" мусобақалари ўтказилмоқда ва танловнинг республика босқичига тайёргарлик кўрилмоқда.

Пожарно-тактические учения на рынке Чилонзор буюм савдо комплекси - Sputnik Ўзбекистон
Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ФВВ тизимига ўтказилди

Мазкур мусобақанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 1-15 апрель кунлари туман-шаҳар миқёсида ўтказилган ва турникда тортилиш, 100 ҳамда 1000 метрга югуриш турлари бўйича энг яхши натижаларни кўрсатганлар иккинчи босқичга йўлланма олган. 

Мусобақанинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 1-18 май кунлари назарий шартга кўра иштирокчиларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савиялари тест синовлари асосида ҳамда амалий шартларга кўра "100 метрга тўсиқлар оша югуриш", "Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасига кўтарилиш" ҳамда "Ёнғин ўчирувчилар эстафетаси" турлари бўйича ўтказилиб келинмоқда.

Спорт мусобақасининг республика босқичи жорий йилнинг 30 май кунидан - 2 июнь кунига қадар Жиззах шаҳрида ўтказилади. 31 май куни мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг раҳбарияти, унда вилоят ҳокимлиги, бошқа жамоатчилик вакиллари иштирок этишади.

Ушбу очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч ва воситаларининг кўргазмали чиқишлари ҳамда таниқли хонандалар томонидан концерт дастури ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0