09:36 24 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Транспортная развязка

Тошкентда уч поғонали йўл ўтказгич жорий йил охирига қадар фойдаланишга топширилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко
Янгиликлар
Ҳавола олиш
138 0 0

Бугунги кунда ҳудудда туннель қазиш ишлари якунланиб, йўл ўтказгич тирама деворларини қурилиш-монтаж жараёни амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Тошкентда уч поғонали йўл ўтказгич жорий йил охирига қадар фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Хабарда қайд этилишича, бугунги кунда ҳудудда туннель қазиш ишлари якунланиб, йўл ўтказгич тирама деворларини қурилиш-монтаж жараёни амалга оширилмоқда. Иншоотнинг эстакада йўл ўтказгичида 6 та таянчлар қурилиши якунланган, шундан 3 тасига ригеллар монтаж қилинган.

Строительство трёхуровневой развязки в Ташкенте
Строительство трёхуровневой развязки в Ташкенте

Қисқа фурсатда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли «Кўприкқурилиш» трести» унитар корхонаси мутахассислари томонидан мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар амалга оширилган.

“Шунингдек, туннель қисми тиргак деворларини кўмиш ҳамда ҳалқа қисмида оралиқ балкаларини ўрнатиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари қизғин давом этмоқда. Жумладан, туннель қисми бўйича 85 фоиз, ҳалқа қисми бўйича 70 фоиз, йўл ўтказгич қисми бўйича 35 фоиз бунёдкорлик ишлари бажарилган. Объектда 150 минг куб метрдан ортиқ ер ва 11 минг куб метрдан зиёд бетон ишлари бажарилди”, - дейилади хабарда.

Мазкур йўл президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан қурилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра дастлаб умумий узунлиги 502, кенглиги 26,7 метрни ташкил этувчи туннель қурилади. Ноёб иншоотнинг ушбу қуйи қисми баландлиги жаҳон стандартларига мос равишда 5,5 метр бўлиб, 6 та автомобиль йўлагидан иборат бўлади. Иккинчи босқичда ер сатҳидан 1 метр баландликда диаметри 50 метрни ташкил этадиган доирасимон йўл ўтказгич қуриш ишлари олиб борилади. Учинчи босқичда ушбу ҳудудда Махтумқули ва Шарқий аэропорт кўчаларини боғловчи ўзига хос катта йўл ўтказгич қурилади. Йирик йўл ўтказгич 6 та автомобиль йўлагига мўлжалланган бўлиб, умумий узунлиги 593, кенглиги 26 метрни ташкил этади.

Мазкур иншоотни жорий йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Асосий мавзулар