Тошкентда МГИМО битирувчилари иштирокида V Халқаро форум ўтказилади

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПятый форум выпускников МГИМО состоится 17-19 мая в Ташкенте
Пятый форум выпускников МГИМО состоится 17-19 мая в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги форум очилишида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, USM Holdings асосчиси, МГИМО васийлик кенгаши раиси Алишер Усманов, Россия маданият вазири Мединский иштирок этадилар

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. 18-19 май кунлари Тошкент шаҳрида МГИМО битирувчилари иштирокида V Халқаро форум ўтказилади. Бу давлат арбоблари, йирик бизнесменлалқарр, хао институтлар раҳбарлари, обрўли журналистларнинг норасмий учрашувидир.

Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавров Тошкентда МГИМО филиали очилишини хабар қилди

Форум иштирокчиларини МГИМО биродарлиги, Россиянинг энг яхши университетларининг бирида ўтказилган йиллар бирлаштириб туради.

Форумни анъанага кўра давлат раҳбарлари очиб беради. Бундан олдинги форумларда иштирокчилар Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш имкониятига эга бўлганлар.

Тошкентдаги форум очилишида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, USM Holdings асосчиси, МГИМО васийлик кенгаши раиси Алишер Усманов, Россия маданият вазири Мединский иштирок этадилар.

Сиёсат, хавфсизлик, иқтисод ва маданият соҳаларига бағишланган сессияларда Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Д. Цогтбаатар, Камбоджа таълим вазири Н. Хан Чуон, Рособрнадзор раҳбари С.С. Кравцов, МГИМО Васийлик кенгаши аъзоси Ф.К. Шодиев нутқ сўзлайди.

Куннинг иккинчи ярмида иштирокчиларга Словакия ташқи ишлар вазири М. Лайчак келиб қўшилади. Нутқ сўзловчиларнинг барчаси - МГИМО битирувчилари.

После присвоения почетного звания ректору МГИМО Торкунову подарили на память обшитый золотом узбекский чапан и и тюбетейку - Sputnik Ўзбекистон
МГИМО ректорига Тошкентда зар чопон кийдиришди

Форумнинг асосий дастури идоралар раҳбарлари ва компаниялар раҳбарлари ўртасида амалий учрашувлардан иборат. Учрашувлар давомида таълим, маданият, инвестициялар соҳасида иккиёқлама муносабатларни муҳокама этадилар.

Форум майдонларида Марказий Осиёда кўптомонлама ҳамкорлик ва хавфсизлик масалалари бўйича экспертлар ўзаро фикр алмашадилар, бунда МГИМО Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси мутахассислари ҳамда Россия ва Ўзбекистоннинг бошқа институтларидан вакиллар қатнашади.

Форум давомида МГИМОчилар университетни ривожлантиришнинг янги стратегиясини муҳокама қилишади.

Форум Тошкентда очилаётган МГИМО филиали дастурлари презентацияси учун майдон сифатида хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0