09:36 24 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.92
  • EUR9676.70
  • USD8624.51
Магнитная буря. Вспышки на солнце

Ерда кучли магнит бўронлари қайд этилди

© Flickr/ A Goddard Space Flight Center
Янгиликлар
Ҳавола олиш
587 0 0

Магнит бўронлари ҳар бир одамга ҳар хил таъсир кўрсатади. Кимнидир мигрень безовта қилса, кимнингдир қон босими кўтарилади, сурункали касалликлар қайтадан бош кўтариши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ер сайёрасида бир ярим-икки йил ичидаги энг йирик магнит бўрони бошланди. Бу ҳақда РИА Новостига Физика институти Қуёшнинг рентген астрономия лабораторияси бош илмий ходими Сергей Богачёв маълум қилди.

Олимнинг маълум қилишича, бу Қуёшнинг фаоллиги билан боғлиқ. “Ҳодиса туфайли қутбий ёғду, радио алоқа ишида узилишлар бўлиши кузатилади”,  - дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, мутахассис бундан ҳам жиддийроқ магнит бўронлари бўлишларини қайд этди.

“Бу учинчи даражадаги бўрон, жами беш шкалали бўрон мавжуд. Беш балли бўронлар камдан-кам учрайди, ўн-йигирма йилда бир марта ”, - дея агентликка маълум қилди олим.

Қуёш фаоллиги сешанба, 14 май куни Москва вақти билан тонгги соат олтилар атрофида бошланган ва кечга қадар давом этади. Ер сайёрасининг магнит бўрони ярим тунда ўз ҳолига қайтиши кутилмоқда.

Магнит бўронлари ҳар бир одамга ҳар хил таъсир кўрсатади. Кимнидир мигрень безовта қилса, кимнингдир қон босими кўтарилади, сурункали касалликлар қайтадан бош кўтариши мумкин. Бўронлар  таъсирида сурункали хасталикка чалинганлар, ўта сезувчан асаб тизимига эга фуқаролар саломатлигида ҳам салбий ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Шунинг учун бундай кишиларга ўзларини жуда эҳтиёт қилишлари тавсия этилади.

Магнит бўронлари компас магнит милининг сурилишини қўзғатувчи Ер магнит майдонининг кескин ўзгаришидир. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг катта ҳудудларида, баъзан бутун Ер юзида кузатилади. У, одатда, қутбий ёғду, момақалдироқ, зилзила пайтида содир бўлади ва ҳар 11 йилда кузатиладиган Қуёш фаоллигининг кучайиши даврида тез-тез такрорланиб кучли ўтади.

Асосий мавзулар