22:17 22 Июл 2019
Эфир
  • RUB136.34
  • EUR9673.87
  • USD8584.50

АҚШ ва Ўзбекистон қуроллик кучлар ўртасида тажриба алмашиш жараёнини кучайтиради

Минобороны РУз
Янгиликлар
Ҳавола олиш
112 0 0

Делегация таркибида келган АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари генерал Женсон Бойлз бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, Ўзбекистонга яна бир бор ташриф қилганидан мамнунлигини изҳор қилди.

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. 14 май куни Миссисипи штати губернатори Фил Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Ташриф доирасида АҚШ делегацияси Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида ҳам бўлди.

Миссисипи штати администрацияси, етакчи ташкилотлар ҳамда савдо, инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги компаниялар вакилларидан иборат АҚШ делегацияси академиянинг инфратузилмаси, ўқув-моддий базаси билан танишди. Таълим даргоҳининг профессор-ўқитувчилар таркиби билан биргаликда мулоқотлар ўтказди.

Хусусан, Академияда фаолият юритаётган Жорж Маршалл номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази ходими профессор Грегори Глисон билан ҳарбий кадрлар масаласида фикр алмашилди.

Глисон 2018 йил ноябрь ойидан буён Академияда халқаро хавфсизлик бўйича ўқув курсларини ўтиб келмоқда.

Шунингдек, мартабали меҳмонлар Академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.

Делегация таркибида келган АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари генерал Женсон Бойлз бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, Ўзбекистонга яна бир бор ташриф қилганидан мамнунлигини изҳор қилди. Ўзбекистон ва АҚШ қуролли кучлари ўртасида тажриба алмашиш жараёнларига янада эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Женсон Бойлз ўтган йилнинг сентябрида ҳам Ўзбекистонда бўлиб, соҳага оид бир қатор йўналишлар бўйича учрашувлар ўтказган эди.

Асосий мавзулар