ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Тошкент шаҳрида халқаро Ўзбекистон энергетика конференцияси кунларига старт берилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
15-17 май кунлари, уч кун мобайнида Тошкент республика иқтисодиётининг энергетика тармоғи дуч келаётган масалаларни, нефтгаз соҳаси, газ кимёси, атом энергетикаси, электр энергетикасини ривожлантириш, энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини оширишнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш марказига айланади.
Кўргазмалар ва конференциялар ишида 32 мамлакатнинг 300дан ортиқ компаниялари ва 1000 нафар делегатлар иштирок этади.
Шунингдек, конференция давомида - тармоқнинг бўлажак авлоди - талабалар ва ёш мутахассисларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистон нефт ва гази - OGU ишининг дастлабки икки кунида "Ёш олимлар анжумани" ўтказилади. У "Ёш мутахассислар" интерфаол шўъбасини ўтказиш билан якунланади.
Power Uzbekistan 2019 кўргазмаси энергетика мажмуасининг деярли барча асосий йўналишларини бирлаштирган: энергетика, энергияни тежаш, атом энергетикаси, электротехника ускуналари, қайтат тикланувчи ва энергиянинг муқобил манбалари, куч электроникаси, иссиқлик энергетикаси ускуналари.
Ўтказиладиган тадбир доирасида Энергетика вазирлиги, АЖ "Ўзбекнефтгаз", "ЎзАтом" агентлиги компаниялари ва бўлинмаларининг раҳбар ходимларини хорижий делегациялар ва компаниялар раҳбарлари билан B2J ва B2B учрашувлари режалаштирилган.