Навоий вилоятининг 3 та давлат солиқ инспекциясида янги раҳбарлар иш бошлади

© Sputnik / © Sputnik / Алексей ДаничевМужчины с портфелем в руке. Архивное фото
Мужчины с портфелем в руке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Навоий вилояти давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

ТОШКЕНТ, 21 май - Sputnik. Навоий шаҳри, Зарафшон шаҳри ва Учқудуқ туманларида давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди, деб хабар қилди ДСҚ матбуот хизмати.

Решение математической задачи - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 30% солиқчилар аттестациядан ўта олмади

Жумладан: Нурматов Ҳусниддин Насриддинович — Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Нурматов 1976 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2007 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Навоий тумани давлат солиқ инспекциясининг Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. Шу кунгача эса, у Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Аҳмедов Алишер Сувонович — Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Аҳмедов 1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йили Навоий давлат педагогика институтини, 2012 йили Солиқ академиясини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси ходими лавозимида бошлаган. Янги лавозимга тайинлангунига қадар у Навоий вилояти Навбаҳор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Шайхонтоҳур тумани солиқчилари ёппасига ишдан бўшатилмаган – ДСҚ

Шодиев Ўткир Неъматович — Учқудуқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Шодиев 1970 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1994 йили Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У солиқ тизимидаги фаолиятини Навоий вилояти Хатирчи тумани давлат солиқ инспекцияси Табиий ресурслардан фойдаланганлик учун солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори лавозимида бошлаган. У янги лавозимда иш бошлагунига қадар Навоий вилояти Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Янгиликлар лентаси
0