08:12 20 Сентябр 2019
Эфир
  • RUB146.51
  • EUR10421.13
  • USD9411.30
Ректор УзГУМЯ Ганишер Рахимов

ЎзДЖТУ ректори олийгоҳда рус тилини ривожлантириш чоралари ҳақида гапирди

© Sputnik / Дильшода Рахматова.
Янгиликлар
Ҳавола олиш
208520

Тошкентда "Виноградов таълимоти" XV илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон ва РФ нинг етакчи рус-филологияси соҳаси мутахассислари тўпландилар. ЎзДЖТУ ректори Ганишер Рахимов республика учун стратегик бўлган йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш йўналишлари режаси билан ўртоқлашди

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида рус тилини оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш бўйича жиддий ишлар амалга оширилмоқда, деди Тошкентда ўтказилган "Виноградов таълимоти" халқаро конференцияси давомида Жаҳон тиллари университет ректори, профессор, фалсафа фанлари доктори Ғанишер Раҳимов.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Ректорнинг сўзларига кўра, рус тили мавқеини оширишга қаратилган тадбирлар Жаҳон тиллари давлат университетида ташкил этилган Рус тили марказида университет миқёсида ҳамда бошқа ўхшаш олийгоҳлар вакиллари иштирокида олиб борилмоқда.

"Хусусан, Тошкент мактабларидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш мақсадида сайёр курслар ўтказилмоқда", - деди Раҳимов.

У шунингдек, замон талаби бугун кучайганини, эндиликда таълим даргоҳларидан ҳамкорликнинг янги-янги шакллари, янгича ёндашувлар талаб этилаётганини қўшимча қилди.

"Биз ҳамкорликка, ўқитувчилар малакасини оширишда ёрдам беришга тайёрмиз. Бу учун Россиядаги шерик олий таълим даргоҳларидан вакилларни жалб қиламиз", - деди ректор.

Раҳимов ўз чиқишида, Ўзбекистон томонида Россия билан талабалар ва магистрлар алмашуви, педагоглар малакасини ошириш, шунингдек, турли янги дастур ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқишга қизиқиш билдиришини қайд этиб ўтди.

Асосий мавзулар