Ўзбекистон йўллар қурилишига муносабатни Roland Berger ёрдамида ўзгартиради

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишРаботы по по ремонту автомобильной трассы
Работы по по ремонту автомобильной трассы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон автомобил йўллари бўйлаб жой олган объектларни ривожлантириш, йўллар бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайни элементларини жорий этишда чет эл тажрибаси кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Германия компанияси Roland Berger Ўзбекистон билан умумий қиймати 2,6 миллион евро бўлган йўл қурилишини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди, деб хабар қилмоқда "Подробно.уз".

Платная дорога Душанбе – Чанак в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда пуллик автомобил йўллари пайдо бўлади

Хабарга кўра, янги стратегия йўлларни лойиҳалаштиришда, қуришда ва таъмирлашда замонавий стандарт ва технологияларни жорий этишни назарда тутади. 

Шунингдек, автомобил йўллари қурилиши ва сунъий қурилмаларни барпо этиш соҳаларида Германиянинг етакчи инжиниринг компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон автомобил йўллари бўйлаб жой олган объектларни ривожлантириш, йўллар бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ландшафт дизайни элементларини жорий этишда чет эл тажрибаси кенг қўлланилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Германия транспорт ва инфратузилма федерал вазирлиги билан ҳамкорликни бошлашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Германиянинг Roland Berger GmbH компанияси даставвал 2018 йилнинг ноябр ойида автомобил йўлларини ривожлантириш истиқболлари концепциясини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришган эди.

Янгиликлар лентаси
0