13:21 12 Ноябр 2019
Эфир
  • RUB148.82
  • EUR10455.03
  • USD9490.77
Сотрудники ОВД №7 в Юнусабадском районе Ташкента

Ўзбекистонда “милиция” бутунлай ўтмишда қолади

Пресс-служба ГУВД Ташкента
Янгиликлар
Ҳавола олиш
1017 0 0

Ўзбекистон қонунчилигидан “милиция” атамаси чиқариб ташланди.

ТОШКЕНТ, 24 май – Sputnik. Ўзбекистон қонунчилигидан "милиция" атамаси чиқариб ташланди.

Бу "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган.

Эндиликда бир нечта муҳим ҳужжатларда "Милиция ходими" деган сўзлар "Ички ишлар органлари ходими" ибораси билан алмаштирилди.

Ўзбекистон ички ишлар вазири Абдусалом Азизов 2017 йилда Ўзбекистонда  "милиция" атамаси аллақачон ўтмишда қолиб кетгани ва ҳозирда Ўзбекистонда фақатгина "ички ишлар органлари" ва "ички ишлар органлари ходими" атамалари мавжудлигини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, Sputnik мухбири "ўзбек милицияси" дейишнинг ўзи ғалати эканлиги, "милиция" сўзи ишлатилмаётгани ҳамда расмий муомаладан чиқарилганини 2016 йилда ёзган мақоласида баён қилган эди.

Асосий мавзулар