Ўзбекистон мактаблар хавфсизлигини Huaweiга ишониб топшириши мумкин

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишЛоготип компании Huawei
Логотип компании Huawei - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мактабларда хавфсизлик муаммолари ва масофавий таълимни ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Лю Цзясин билан учрашув бўлиб ўтди.

Празднование последнего звонка в России - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мактабларида "Сўнгги қўнғироқ" вақти 1 соат этиб белгиланди

Унда Ўзбекистон ҳамда Хитой ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди.

Лю Цзясин Хитой ва хорижий мамлакатларда рақамли таълимни ривожлантиришда Huawei ҳамда унинг ҳамкорлари тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.

Томонлар халқ таълими соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги масалаларни ҳам кўриб чиқдилар. Хусусан, мактабларда хавфсизлик муаммолари ва масофавий таълимни ташкил қилиш, жумладан, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда, электрон таълим тизимини жорий этиш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Шунингдек, учрашувда ҳамкорлик лойиҳаларини молиялаш моделлари, хусусан, грантлар ҳамда молиявий ресурсларни жалб қилиш масалалари ўрганилди.

Янгиликлар лентаси
0