02:38 18 Август 2019
Эфир
  • RUB136.38
  • EUR9928.30
  • USD8882.00
Совместные военные учения завершились в Наманганской области

Наманганда Ўзбекистон ва Беларус ҳарбийлари ҳарбий машғулотлари якунланди

Пресс-служба Министерства обороны
Янгиликлар
Ҳавола олиш
213 0 0

 “Жанговар ҳамдўстлик – 2019” доирасида ўтган машғулотлар ҳар икки мамлакат ҳарбий хизматчиларининг замонавий жанг амалиётларидаги муҳим тажрибаларини оширди

ТОШКЕНТ, 25 май - Sputnik. Наманганда "Жанговар ҳамдўстлик–2019" шиори остида Ўзбекистон–Беларусь махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган ҳамкорликдаги махсус тактик-ўқув машғулотларининг асосий қисми якунига етди.

Совместные военные учения завершились в Наманганской области
Пресс-служба Министерства обороны
Совместные военные учения завершились в Наманганской области

Мазкур машғулотларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ҳамда мамлакатга расмий ташриф билан келган Беларусь қуролли кучлари делегацияси вакиллари бевосита кузатиб борди.

“Жанговар ҳамдўстлик–2019” тактик-ўқувида режалаштирилган барча машғулотлар умумлашиб, ҳар икки мамлакат ҳарбий хизматчиларининг юксак жанговар шайлиги, тезкорлиги ва аниқлигини ифода этди.

Совместные военные учения завершились в Наманганской области
Пресс-служба Министерства обороны
Совместные военные учения завершились в Наманганской области

Ҳарбий хизматчилари шартли душман мудофаа чизиқларини зирхли техника орқали ёриб кириш, гуруҳларга бўлинган ҳолда тезкор тактик ҳаракатлар билан қуролли тўдаларнинг пистирмаларини бомбардимон этиш, тепаликлардан арқон ёрдамида тушиш вазифаларини аъло даражада бажардилар.

Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ми-8 вертолётининг десантлаштириш ҳаракатлари шартли душман мудофааси орт қисмини ўққа тутиш имконини яратди. Гаровга олинган болалар ва фуқароларни ўзбек ва беларусь ҳарбийлари беталафот эвакуация қилди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Поп тумани бўлими ва тез тиббий ёрдам тезкор ходимлари томонидан жароҳатланган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, эвакуацияси амалга оширилди, ёнғинлар ўчирилди. Ҳудуд хавфдан буткул холи бўлди.

Ҳарбий тактик-машғулотларнинг ёпилиш маросимида иштирок этган ҳар икки мамлакат мутасадди вакиллари мазкур замонавий жанг амалиёти намойишининг юқори савияда ўтганини эътироф этди.

Совместные военные учения завершились в Наманганской области
Пресс-служба Министерства обороны
Совместные военные учения завершились в Наманганской области

Махсус тактик-ўқув машғулотлари давомида ўрнак бўлган ҳарбий хизматчилар ҳар икки мамлакат мудофаа идоралари томонидан тақдирланди.

Пресс-служба Министерства обороны
Совместные военные учения завершились в Наманганской области

Меҳмонлар шарафига Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан ўзбек миллий қадриятлари, урф-одатлари ва ҳунармандчилик намуналари акс этган экспозициялар, шунингдек ўзбек миллий таомларининг тайёрланиш жараёнлари ҳақида маълумот берадиган кўргазмалар ташкил этилди.

Асосий мавзулар