02:18 08 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Янгиликлар
Ҳавола олиш
293 0 0

Пойтахтда вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга ортади.

ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. 6 июнь куни Тошкент шаҳрида об-ҳаво ўзгариши кузатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати “Ўзгидромет” хабарига асосланиб хабар қилмоқда.

Пойтахтда вақти-вақти билан чақмоқ чақади ва ёмғир ёғади. Ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Чақмоқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/сга ортади.

Ҳаво ҳарорати кундузи +28...+30 даража, кечқурун эса +15...+17 даража илиқ бўлиши кузатилмоқда.

“Кучли шамол сизга ва яқинларингизга, мол-мулкингизга зарар етказмаслиги учун бундай пайтда дарахтлар остида юрманг ҳамда автомобилингизни ҳам дарахтлар тагида сақламанг. Кучли ёғингарчилик оқибатида шаҳримизда сув тошиш ҳолатларини кузацангиз, 1050, 1055 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг”, - деб огоҳлантиради Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Сўнгги бир неча кун давомида ёққан ёмғир шаҳарда сув тошиши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқарди.

Асосий мавзулар