Наманганда халқаро инвестициявий форум иш бошлади

© Sputnik / Дильшода РахматоваФорум Doing business with Namangan – 2019
Форум Doing business with Namangan – 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманганда йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019” Халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik.  Наманганда йирик халқаро иқтисодий тадбир – “Doing Business with Namangan – 2019”  Халқаро инвестиция  форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар қилмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги элчихоналари ҳамкорлигида ўтказилаётган анжуманда вилоятнинг инвестицион салоҳияти намоён этилади ҳамда ишлаб чиқарувчиларининг миллий кўргазмаси ташкил этилади.

Наманганда “Гул байрами” фестивали ғолибларига автомобиллар топширилди

Бугунги анжуманда Ҳиндистон, Хитой, Италия, Эрон, Россия, Бирлашган Араб Амирлиги, Озарбайжон, Миср Араб Республикаси, Германия, Франция, Австрия, Қувайт ва бошқа давлатлардан 300 га яқин хорижий компаниялар вакиллари қатнашмоқда.

Бундан ташқари  Ўзбекистон Республикасининг 29 хорижий мамлакатдаги элчилари, 32 давлатнинг Ўзбекистондаги дипломатик миссиялари вакиллари ҳамда 10 дан ортиқ хорижий ОАВ мухбирлари таклиф этилган.

Янгиликлар лентаси
0